Янги Ўзбекистондаги «эски Ўзбекистон»га «ғалаба» муборак!

«Ўзавтомоторс» ва уни қўллаб-қувватловчиларнинг ҳарак(ж)атлари зое кетмади. Улар шуни исташди, шу бўлди, улар «бўл» деди, бўлди, «бўлма», деса бўлмасди.

Уларга қанча гул, пул, куч, эътибор керак бўлса ҳаммаси муҳайё. Фақат одамларнинг ишончи ва ҳурматидан ташқари… Аммо улар учун бир чақалик қиймати йўқ ишонч ва ҳурматсиз ҳам улар ғолиб, буюк ва тенгсиз бўлиб қолаверишлари мумкин. Чунки улар «эски Ўзбекистон» бўла туриб «янги Ўзбекистон»ни мағлуб эта олдилар.

Хуллас янги Ўзбекистондаги «эски Ўзбекистон»га «ғалаба» муборак!

Судга эса гап ҳам йўқ.

Расул Кушербаев

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: