Галилео Галилей ҳақида 5 факт

1. Галилей телескопни ихтиро қилган бўлиб, кечки осмонга у билан назар солган биринчи инсондир. Шу сабабдан олимни замонавий астрономияснинг отаси деб ҳам аташади.

2. Телескопи ёрдами билан Ойда кратер ва тоғлар борлигини исботлаган Галилей Аристотелнинг Ой силлиқ сиртга эга деган назариясини йўққа чиқарган. Бундан ташқари, Юпитернинг 4 йўлдошини кашф қилган физик ўзимизнинг Шарқ олимлари каби кўп ва хўб шеърлар ёзган.

3. Ёш Галилео мактабни тамомлаганида ўз ҳаётини черковга бағишламоқчи бўлган. Аммо отаси буни тақиқлаб қўйган ва ўғлини дунёвий илмга кўпроқ эътибор беришига ундаган. Лекин Галилейнинг илмий ютуқлари ўша даврларда христианларнинг ғазабига учрашига сабаб бўлган.

4. 1585 йили Галилео Пиза университетидан ҳайдалади. 1589 йили эса худди шу университетда проффесор бўлиб иш бошлайди.

5. Галилейнинг дафн маросими ҳеч кимга билинмасдан, тадбирларсиз ўтган, ҳатто унинг қабри устидан ёдгорлик тоши ҳам ўрнатишмаган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: