Газеталар ҳақида 5 факт

1.»Газета» сўзи «чақа», «танга» деган маънони билдиради. Илк газета 1605 йил Германияда нашр этилган.

2.1990 йилда Россиянинг «Аргументы и факты» газетаси 33 миллион 431 минг 100 нусхада чоп этилган. Газетанинг бу адади ҳаттоки Гиннес рекордлар китобига киритилган.

3. «New York Times» газетаси ҳажмининг қалинлиги, реклама сони ниҳоятда кўплиги билан дунё газеталари орасида рекорд ўрнатган.

4.Германиянинг «Koln Zaytun»газетаси ўзининг 1817 йил 4 майдаги сондаги биринчи саҳифасини бутунлай бўш ҳолатда чоп этади. Бу орқали газета бошлиғи Маркус Дюмон цензурага жиддий норози эканлигини билдиради.

5. Аёллар учун дунёдаги биринчи газета «Frauenzimmer Zeiteng» газетаси бўлиб, у Германияда 1789 йилда чоп этилган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: