Гурбангули Бердимуҳамедов

Нима учун машҳур?

Туркманистоннинг иккинчи ва ҳозирги президенти. Давлат етакчиси лавозимига эришган дунёдаги илк тиш докторидир. У ўзининг турфа қобилиятлари билан ҳам машҳур. Бугун унинг туғилган куни.

Қандай машҳур бўлган?

Гурбангули Маликгулиевич 1957 йил 29 июнда Туркманистоннинг Бабарап қишлоғида туғилган. 1972 йил кураш бўйича Ашхобод шаҳрининг чемпиони ва 1973 йил ўқ отиш бўйича Туркманистон чемпиони бўлган. Туркманистон давлат тиббиёт институтида таҳсил олган Бердимуҳамедов аспирантурани Москвада ўқиган. Фаолиятини 1980 йил тиш шифокори сифатида бошлаган. Кейинчалик Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг стоматология маркази директори вазифасини бажарган. Сиёсий фаолиятини 1997 йил Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасида бошлаган. 2006 йили аввалги президент Сапармурат Ниёзов вафотидан сўнг президент бўлган. Миш-мишларга қараганда, Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманбошининг ноқонуний ўғли бўлиши мумкин. Туркманистонда Бердимуҳамедов учун «Аркадағ», яъни ҳимоячи гоноративи қўлланилади. Президент бу номни шахсан ўзи танлаган. Туркман раҳбарининг шеъриятга қизиқиши сир эмас. Унинг шеърлари газетада ҳам босилган. Ҳатто, 2011 йилда «Оқ гулларим сиз учун» деб номланган ишқий қўшиғини қўлига гитара олиб ижро этиб берганди. Бундан ташқари, у ўзи ёзган қўшиқ билан халқаро от спорти мажмуасида туркман оти миллий байрами шарафига ўтказилган от чоптиришда чиқиш қилган. У ўзининг пойгачилик “маҳорати” билан ҳам анча танилган. Яъни, президент турли авто ва от пойгаларида кетма-кет ғалаба қилган. 2010 йилда Туркманистон президенти Foreign Policy журналининг эълон қилишича, дунёнинг энг қаттиққўл диктаторлари бешталигига кирган. Президент турмуш ўртоғи билан кенг омма олдида деярли чиқиш қилмайди. Унинг 3 қизи ва 1 ўғли бор. Ўғли Сердар Бердимуҳамедов давлат арбоби.

Кеча Озодбек Назарбековга Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвонини берди.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: