Халқаро ер куни ҳақида

1.Бугун Ер кунининг илк бор нишонланганига 50 йил, БМТ томонидан Халқаро кун деб тайинланганига эса 10 йил тўлади. Ушбу куннинг рамзи оқ фондаги кўк грек ҳарфи (тета — Θ) саналади. Шу куни кўпчилик давлатларда тинчлик қўнғироғи чалинади.

2. Биринчи маротаба Ер куни 1970 йили АҚШда нишонланган бўлиб, унда машҳур америкалик сиёсатчи ва фаол сенатор Гейлорд Нельсон етакчилик қилган. Айни пайтда гарчи норасмий бўлса-да, фазодан суратга олинган ер шарини эслатувчи сайёрамиз байроғи ҳам қабул қилинган.

3. Ҳисобларга кўра, Ер 4,5 миллиард йил аввал пайдо бўлган. Ёки бошқача айтганда, ернинг галактик ёши 21да. Унинг шакли эса ясси эллипсимон бўлиб, “геоид” деб аталади. Ер асосан темир, кислород ва кремнийдан таркиб топган.

4. Ер юзасининг майдони 510065600 квадрат километр. Агар ер шарини экватор бўйлаб пиёда айланиб чиқмоқчи бўлсангиз, 40010 км масофани босиб ўтиш керак бўлади.

5. Ернинг шарининг энг совуқ ҳудуди Антарктика бўлиб, 1983 йил бу ерда -89 ҳарорат аниқланган.

Сайёра Қодирова

Фикр билдириш