Хавфсизлик хизмати ҳақида 5 ФАКТ

Фурсатдан фойдаланиб, Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини бугунги касб байрами билан муборакбод этамиз. Юртимиз тинчлиги йўлида чекаётган машаққатингизни қадрлаймиз. Биз СИЗ билан фахрланамиз!

1. Афсонавий ўзбек разведкачиси Баҳром Иброҳимов Гитлернинг “Учинчи фронт” режасини чиппакка чиқарган. “Бизнинг шарқий чегараларда “пўлат қўл” ишлаяпти. Токи у бор экан, “Учинчи фронт” ҳаргиз очилмагай”, деб ҳам ёзишган.

2. Британиянинг Махфий хизмати «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг веб-сайтига ҳужум қилиб, бомба ясаш кўрсатмалари ёзилган веб-саҳифани кекс тайёрлаш усулига алмаштириб қўйишган.

3. 60-йилларда АҚШ разведкаси мушукларни тинглаш мосламаларига айлантириш орқали Кремл ва Россия элчихоналарига жосуслик қилишга уринган. Мушуклар ичига жарроҳлик йўли билан батареялар, микрофонлар ва антенналар жойлаштирилган.

4. Айғоқчилик вазифасини бажарувчи сунъий йўлдошлардаги камералар шундай мукаммалки, улар фазовий фотосуратларни 80 километр масофадан туриб, аниқ суратга олишлари мумкин.

5. Эдди Чапман Иккинчи Жаҳон урушида немислар учун «жосуслик қилган» инглиз эди. У фабрикани портлатиш вазифаси билан Англияга боради ва бу ҳақида инглизларга айтади. Инглизлар фабрикада сохта портлашни уюштиришади ва ҳеч қандай талофат кўришмайди. Чапман Германияни шунчалик ишонтирадики, қилган «жасорати» учун немислар медал билан тақдирлайдилар.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: