Хитой ҳақида 5 факт

1. Хитойдаги барча темирйўл линиялари бирлаштирилса, Ер шарини икки марта айланиб чиққан бўлар эди.

2. Лешань шаҳрида жойлашган VIII асрга тегишли «Улкан Будда» ҳайкали шунчалик каттаки, битта қошининг узунлиги 5,5 метрни ташкил этади. (2-расм)

3. Буюк Хитой девори инсон қўли билан барпо этилган энг катта иншоот бўлиб, унинг узунлиги 8 850 километрни ташкил этади.

4. Тарихда хитойлик зодагонлар кичик бармоқларининг тирноқларини ўстириб юришган. Тирноқларининг узунлигига қараб инсоннинг мартабаси қанчалик юқори эканлигини билиб олишган. Тирноқлар синиб қолмаслиги учун олтин ва кумушдан ясалган махсус ҳимоя анжомини тақишган.

5.Ҳозирги вақтда Хитойда аёлларга қараганда эркаклар 32 миллиондан кўпроқ.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: