Ҳожибой Тожибоев ўлдириб юборилганми?

Tashkent City’да Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой Тожибоевнинг ҳайкали очилди. Ҳожибой Тожибоевнинг ёрдамчиси, қизиқчи Отабек Ҳасанов Ҳожибой Тожибоевнинг вафоти билан боғлиқ турли гап-сўзларга ойдинлик киритди.

Уларнинг вафоти ҳақида ҳар хил гап-сўзлар бўлди, “Ўлдириб юборишган” деганлар ҳам бўлган, тавба қилдим. “Кўп гапириб юборгани учун йўқ қилиб юборишди”, дейишди. Аммо улар дарддан, касалликдан вафот этдилар.

Валижон Шамсиев гувоҳ бўлганлар. Концертда бирга эдик. Ҳожибой аканинг охирги концертларида, видеони кўрсанглар “Ҳов, эшикни ёпинглар, маза йўқ”, деган жойлари бор. Хуршид Расулов бўлса керак, охирида қўшиқ айтаётган жойида Ҳожи ака танаффусга чиқдилар-да, шундай стулга ўтирдилар ва мазалари қочди.

Валижон массаж қилиб ётибди, бу ёқда югур-югур, менга “залда Ҳожибой аканинг докторлари бор, шуни тезда топиб келинг” дейишди. Шунда залга томошабинларни орасига тушиб, докторларини топиб, Ҳожи акани ўзларига келтирганмиз. Ҳеч қандай тез ёрдам чақирилмаган, жуда мазалари қочган эди. Бу охирги концертларида бўлаётган воқеа эди. Ҳожи ака дарров ўзларига келдилар. “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ходимлари чой дамлаб, иссиқ-иссиқ чой ичиб ўзларига келган. Шу нарсага ўзим гувоҳ бўлганман. Чиқдилар, халқни кулдирдилар.

Бир кундан сўнг: “Ака кеча нима бўлди”, десам, “Энди чарчайсиз-да, кўз тегади-да, ўқитиб қўйиш керак-да”, дегандилар.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: