Ҳоким шаффоф ишламоқчи! Ишонасизми?

Шаффофлик ҳокимлик тизимида ўта муҳим масала. Халқ билан мулоқот бошланади, коррупцияга барҳам берилади, режалар, дастурлар, харидлар очиқ эълон қилинади, асосийси, халқнинг ҳокимиятга ишончи уйғонади.

Хўш, нима деб ўйлайсиз: бугун қуйи ҳокимлик тизимида шундай шаффофликни истовчи ёки бунга тайёр ҳокимлар борми?

«Йўқ!» Шундай деб ҳисоблайсизми? Сал шошманг-да энди! Балки бордир! Хув, узоқроқдаги туманларда…

Мана, Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров туман ҳокимлигининг расмий деб айтилаётган телеграм каналида мурожаат билан чиқибди.

Ҳоким ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролар ўз муаммоларини бемалол ёзиб қолдириши, жойлардаги ҳолатлардан хабардор қилишда жамоатчилик назорати кераклиги ва бу борада фуқаролар ёрдамига таянишини айтибди (!)

Жамиятдаги адолатсизликка бирга курашамиз, бир ҳоким улгурмайди, сизлардан илтимосим, бир ёқадан бош чиқариб, Муборак халқини(нг) ҳаётини яхшилашда бирлашайлик. Менга кўмаклашинг, вазиятдан хабардор қилинглар, ҳамкорлик учун олдиндан раҳмат”, деб ёзиб қолдирган туман ҳокими.

Айтиш жоиз, ҳоким мурожаатидан сўнг, фуқаролардан келган хабарлардан бири каналга жойлаштирилганди, бироқ негадир кўп ўтмай мурожаат ўчириб юборилди.

P.S. Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳокимлар ва сектор раҳбарларига бу борада тегишли топшириқлар берганди.

“Ҳокимларга шундай топшириқ: эрталаб бир соат – 8 дан 9 гача, кечқурун 21дан 22 гача ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар. Халқимиз ҳамма нарсани билиши керак. Мана шунга эътибор қиламиз», деб таъкидлаганди давлатимиз раҳбари.

Суқрот Тошкандий

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: