Ҳуқуқсизлик оқибатлари

Қашқадарёнинг Косон туманида 18 ёшли М.Жўраева ўз жонига қасд қилди (?)

Воқеага кўра, ота-она қизининг номусига теккан 4 болали кишига уни никоҳлаб берган. Шу тахлит биринчи жиноят яширилган. Гўё ўшанда обрў, номус ҳимоя қилинди, ном оқланди. Аммо нотўғри бу ечим бир норасиданинг ўлими – суиқасд деб тавсифланаётган шубҳали ўлим билан якунланди. Бечора, 2002 туғилган экан.

Самарқандда икки бошли чақалоқ туғилди.

Сиам эгизаклар

Ҳомиладаги нуқсон ҳақида ота-она вақтида хабардор этилган. Ҳомилани дунёга келтириш ҳам она, ҳам ҳомила ҳаёти учун хавф туғдириши ҳақида мутахассислар ўз вақтида огоҳлантиришган. Ҳомиладорликни тўхтатиш ҳақидаги тавсияларга келин рози бўлган, ҳатто тилхат ёзиб берган.  Аммо қайнота кўнмаган. Энди эса бобо эгизаклардан воз кечмоқчи. ТВга телефон орқали берган интервьюсида: “Қаерга олиб кетамиз уни. Унинг қанча яшашини ҳам билмаймиз”, дебди.

Юқоридагилардан кичик хулоса: фикрлашимизни ўзгартирмас эканмиз, жамият ҳам ўзгармайди.

P.S. Қиз бола ўстираётган ота-она уни бамисли шер каби тарбиялаши керак! Токи, ҳар жойда ўзини ҳимоя қилсин, ҳақини ажратишга, ҳуқуқини талаб қилишга қурби етсин. Шерки, нафақат ўзини, балки келгусида она шерга хос шижоат ва довюраклик билан фарзандларини-да муҳофаза қилишга қодир бўлсин.

Феруза Эгамова

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: