Иккинчи жаҳон уруши ҳақида

1. Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрда Германиянинг Польшага ҳужуми билан бошланиб, 1945 йил 2 сентябр куни Американинг “Миссури” линкори бортида Япониянинг сўзсиз таслим бўлиши билан якун топган.

2. Олти йилу бир кун давом этган бу урушга 73 давлатдан 61 таси қатнашиб, ер шари аҳолисининг 80 фоизи жалб этилган. Жанг-у жадаллар Европа, Осиё, Африка қитъалари ва тўртта океанда олиб борилган.

3.Иккинчи жаҳон уруши атом бомбаси қўлланган (ягона) қуролли тўқнашув ҳисобланади. Америка авиацияси 1945 йил 6 августда Япониянинг Хиросима шаҳрига “Кичкинтой” номли, 9 августда эса Нагасаки шаҳрига “Бақалоқ” номли атом бомбаларини ташлаган. Оқибатда Хиросимада 90 мингдан 166 минггача, Нагасакида 60 мингдан 80 минггача киши ҳалок бўлган. Орадан 75 йил ўтганига қарамай, ҳамон Россия ва Япония ўртасида тинчлик битими тузилмаган. Чунки Россия таркибига қўшиб олинган Кунашир, Итируп, Хибомаи ва Шикотан оролларини Япония ҳалигача ўзиники деб ҳисоблайди.

4. Мазкур уруш давомида 110 млн.дан ортиқ инсон армияга жалб қилинган, уларнинг 25 млн.га яқини ҳалок бўлган. Ҳарбий бўлмаганларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда уруш қурбонлари сони 65 млн.дан ошади. Биргина Совет иттифоқининг ўзида 1710 та шаҳар, 70 мингдан ортиқ қишлоқ, 32 мингта завод ва фабрика вайрон бўлган.

5. Иккинчи жаҳон урушида юзага келган антигитлер коалицияси базасида бундан кейин жаҳон урушларига йўл қўймаслик мақсадида Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) тузилган. 1945 йил 26 июнда Сан-Франциско конференциясида 50 давлат вакиллари томонидан БМТ низоми тасдиқланган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: