Илон Маск

Нима учун машҳур?


Америкалик миллиардер (40 млрд.), ихтирочи. PayPal компаниясининг асосчиларидан бири, SpaceX ва Tesla компаниялари бош директори. 3 мамлакат (АҚШ, Канада, ЖАР) фуқароси. Дунёдаги энг қудратли инсонлардан бири. Космик ракеталар, электромобиллар ва қуёш батареяларининг янги турларини ишлаб чиқаради. Марсда ҳаёт қуриш режаси бор. Қисқа қилиб айтганда, Илон Маск фантастик суперқаҳрамон — Темир одамнинг тирик прототипидир.

Қандай машҳур бўлган?


Илон Маск 1971 йилнинг 28 июнида ЖAРда дунёга келган (48 ёш). 1979 йилда ота-онаси ажрашиб кетгач, 9 ёшли Илон ва унинг укаси отаси билан яшашга қарор қилишади. Отасининг иқтисодий муаммолари бўлгани сабаб бир неча ой машинада ухлашларига тўғри келади. Ўқувчилик йилларида жуда оғир-босиқ бола бўлиб, китоб ўқишни яхши кўрган. Ёшлигиданоқ энциклопедиянинг иккита жамланмасини ўқиб чиқади. Бўш вақтининг ҳаммасини компьютер экрани қаршисида янги технологияларни ўрганиш билан ўтказади. Аммо нима учундир Маскни тенгдошлари кўп калака қилишарди, ҳатто бир куни уни шу даражада калтаклашадики, синган бурнини тўғирлашга тўғри келади. Қандай қилиб мактабда кўпчилик устидан кулган бола бундай ишбилармонга, йирик компаниялар раҳбарига айланди? Гап шундаки, у 12 ёшида ўзининг компьютерда яратган биринчи дастури — «Blastar» номли ўйинини 500 долларга сотади. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг армияга боришни истамасдан Канадага йўл олади. Муаммосиз Куинс университетига ўқишга киради. Лекин энди ўзини ўзи боқиши керак бўлгани учун қора меҳнат билан шуғулланишига тўғри келади. Икки йилдан сўнг ўқишини Пенсильвания университетида давом эттиради. У ерда қора меҳнатдан қутулиб, бизнес қилишга киришади. Унинг биринчи ташкил этган компанияси Zip2 Corporation бўлган. Кўп пул сарфламаслик учун 4 йил офисда тунаб қолади. Кейинчалик компаниянинг сотилишидан 22 млн. долларга эга бўлган Маск бир неча йирик компанияларга асос солади. Меҳнатсеварлиги сабаб тез орада миллиардерга айланади. Маскнинг шахсий ҳаётида бир неча аёллар бўлган. Улар орасида актриса Райли, Эмберд Хёрд, кейин эса Граймс. Умумий ҳисобда 6 маротаба фарзандлик бўлган. Сўнгги фарзандига X Æ A-12 деб исм қўймоқчи бўлган. Яқинда актёр Том Круз билан биргаликда тарихда илк бор космосда жангари фильм суратга олади.

Машҳур нима дейди?


«Aгар иложи бўлганда, овқатланишга кетган вақтимни ҳам ишга сарфлаган бўлар эдим».
«Хато қилиш қўрқинчли эмас. Aсосийси бир хатони икки мартта такрорламаслик».
«Мен Марсда вафот этишни хоҳлар эдим. Шунчаки, бир муштдан эмас».

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: