Fikrat.uz’да эълон қилинган илтимоснома кўриб чиқилди

Эсингизда бўлса, сайтимизда 17 нафар талабадан Президент Шавкат Мирзиёевга илтимоснома эълон қилинганди. 

Унда талабалар университетнинг 3-курсини Россияда давом эттиришлари кераклиги, аммо бугунги пандемия шароитида ўқишни Ўзбекистонга кўчиришни сўраган эдилар. Энди улар ўқишни Ўзбекистонда масофавий таълим орқали давом эттиришадиган бўлди.

Наманган муҳандислик-технология институтининг Саратов Давлат техника университети билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастури  бўйича кадрлар тайёрлаш жараёнининг янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлиги  тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ҳурматли талабалар, Сизларга шуни маълум қиламанки, Республика олий таълим муассасалари негизида Қўшма дастур асосида кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2018й. даги ПҚ-3775 – сонли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарор асосида ташкил этилган.

2018 йил сентябрдан бошлаб, Наманган муҳандислик-технология институти ва РФ Ю.А.Гагарин номидаги Саратов Давлат техника университети ўртасидаги қўшма таълим дастури 2017 йил 14 мартда имзоланган ҳамкорлик меморандуми, 27.08.2018 й. даги №79-сонли шартнома ва 8.06.2019й. даги №791– сонли шартномалар асосида 3 та таълим йўналиши бўйича ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.

2019/2020 – ўқув йилининг баҳорги семестридан, яъни 16 мартдан бошлаб республикамизга кириб келган пандемия туфайли ўқув жараёни масофавий тарзда ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги №176-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги 233-сон буйруғига кўра университетлар қатори “Қўшма дастур”да барча курслар учун 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўқув жараёни масофавий тарзда ташкил этилган. 2 та курсда 106 нафар талабаларнинг масофавий таълим олиб боришларини назорат қилиб бориш мақсадида 6 та гуруҳ бўйича телеграмм канал очиб қўйилиб, барча талабалар билан маълумот алмашиниб борилмоқда.

Ҳамкор институт билан тузилган шартномага мувофиқ, 2-курс талабалари 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб 2+2 дастури асосида ҳамкор институтда ўқишларини давом эттиришлари керак эди. Бироқ бугунги кунда бутун дунёда ўз ҳукмронлигини қилаётган “COVID-19” пандемияси бизнинг республикамизда ҳам ханузгача ўзининг салбий таъсирларини кўрсатиб келмоқда.

Шу муносабат билан 2020/2021-ўқув йили учун ҳамкор институтда ўқув жараёнини онлайн холда ташкил этиш учун низом асосида тегишли ҳужжатларни ўз вақтида ҳамкор институтга тақдим этишингиз керак бўлади.

Барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тегишли тартибда сизларга буйруқ расмийлаштирилади. Жорий йилнинг 15 августига қадар барча ҳужжатларни (фанлардан қарздорлик, шартнома тўловлари) якунлаш талаб этилади. Ўқув жараёни 3-курслар учун ҳамкор институтнинг платформасидан фойдаланилган холда шу ерда туриб масофавий ташкил қилинади. Қўшимча маълумотларни ҳамкор институт билан маслаҳатлашган холда сизларга етказиб борилади.

Қўшма таълим бўлими бошлиғи Д.Шерқузиев

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: