Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланади

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари сентябрь ойининг бошида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширамиз, сентябрь ойи бошида тест синовларини ўтказиш режалаштирилган», — деди Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.

ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов имтиҳонлар бўладиган кунларга аниқлик киритди.

«Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади. 14 кун давом этади», — деди ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов.

«Стадионларда кузатув камералари, албатта, бўлади. Ҳар бир абитуриент ва кузатувчиларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати суратга олинади ва телевидение орқали бериб борилади.

Ичкаридаги ҳолатга Давлат тест маркази, имтиҳон топшириладиган объект ҳудудига кириш жараёни учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жавоб беради», — деди Барно Ражабов.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: