Ислом Каримов ўзбек ва қирғизлар ўртасидаги қонли тўқнашувни олдини олган раҳбар

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни. Охирги 3 йил ичида И.Каримов ҳақида яхши-ёмон гаплар айтилди. Бирда рост, бирда ёлғон маълумотларни ўқидик. Каримовга ҳақ-у ноҳақ тош отганлар ҳам бўлди. Аммо нима бўлганда ҳам Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти нафақат Ўзбекистон учун, балки Марказий Осиё тақдирида муҳим роль ўйнаган давлат арбоби сифатида тарихда қолади.

И.Каримовнинг Марказий Осиё давлатлари тараққиётида тутган ўрни ҳақида Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев шундай деган эди. “Агар ўшанда Каримов аралашиб, ўзбекларни тўхтатиб қолмаганда, Ўш ва Ўзган шаҳарларида ўзбек ва қирғиз миллатлари ўртасида қонли тўқнашувлар бўлар эди. Марказий Осиё мамлакатлари ривожланишдан бир неча ўн йиллар орқада қолиб кетарди.”

И.Каримов Ўзбекистон Президенти сифатида мамлакатимизни чорак асрдан зиёд вақт бошқарди. У 2016 йилнинг 2 сентябрь куни 78 ёшида оламдан ўтди. Ислом Каримов Ўзбекистонни мустақиликка етаклаган раҳбар сифатида ҳамиша ёдимизда қолади. 

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: