Кўмир сотиб олишга мажбур халқнинг дардини ким тинглайди?

Андижонлик депутат Жахонгир Жиянов ҳам айни кунларда трендга айланган кўмир, газ муаммолари бўйича пост ёзибди:

«Одамларимиз ўрганиб қолишди, аниқроғи, кўникишга мажбур бўлишяпти. Қай ҳолатга дейсизми? Албатта, куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ баллонларининг аҳолига белгиланган муддатларда етказиб берилмаслигига-да! Табиий газни-ку гапирмаса хам бўлади. Кўпчилик бу табиий неъмат хақида аллақачон умид узган…

Мамлакатнинг табиий бойликларининг хақиқий эгалари аслида ХАЛҚ бўлса-да, табиий газнинг берилмаслиги, электр энергиясини кунлар совиб кетишини бахона қилиб тез-тез ва доимий узулишлари аҳолининг жон-жонидан ўтиб кетди.

Ахир яшаш учун курашиш керак: жон сақлаш учун эса хонадонларини иситишга кўмир сотиб олишга мажбур бўлмоқдалар.
Табиийки бундай ҳолатлар кўмир (монополияси) саноатининг гуллаб яшнасига ҳамда атроф-муҳитнинг, ҳавонинг ифлосланишига жиддий таъсир кўрсатмасдан қолмайди.

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, йирик корхоналар томонидан 2,2 млн тонна кўмир ишлаб чиқарилган. Бу эса ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда кўмир ишлаб чиқариш ҳажми 158 минг тоннага камайган…«

P.S. 2020 йил 8 ойи давомида Тожикистонга 139,5 миллион кубометр газ етказиб берилган. Йил охирига қадар шартномага асосан 200,0 миллион кубометр хажмда бериш келишилган.

Хўш, муҳтарам масъуллар, масалага қандай ечим топамиз?

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: