АҚШ тарихидаги илк аёл вице-президент Камала Харрис ким ва нима учун ҳамма у ҳақда гапирмоқда?

Оила ва таълим

Сенатор Камаланинг онаси АҚШга кўчиб келган ҳинд иммигрантларидан бўлган. У университетда таълим олаётган йиллари ямайкалик Донал Харрис билан танишган ва унга турмушга чиққан. Уларнинг турмуши узоққа бормаган ва Камала кичиклигидаёқ ажрашиб кетган. Онаси фан, саратон тадқиқотчиси, ўқитувчи ва фаол сифатида қизига ўрнак бўлган.

Камала мактабни битирганидан кейин Вашингтонда жойлашган Ховард университетига қабул қилинади ва у ерда иқтисодиёт ва сиёсатшуносликни ўрганади. Кейинроқ Калифорнияга қайтади, ўқишини юриспруденсия йўналишида давом эттиради ва ҳуқуқ бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилади.

Талабалик йилларидаёқ сенат офисида секретар бўлиб ишлаган, кейин эса Калифорниянинг Окленд шаҳрида жойлашган прокуратура округида фаолиятини давом эттирган. 2003 йилда Сан-Франциско яқинидаги округ прокурори бўлган. 2010 йилда Калифорния штатининг бош прокурори лавозимини эгаллашга, 2016 йилда мазкур штат сенатори бўлишга муваффақ бўлади.

Унинг синглиси Майя ҳам ҳуқуқшунос. У Хиллари Клинтон президентликка номзодини қўйган вақтларда унинг жамоасида бўлган ва сайлов компаниясида фаол иштирок этган.

Камала Харрис —Трампнинг шахсий душмани

Камала Барак Обама ва унинг сиёсий қарашларини қўллаб-қувватлаган ва айнан шу сабаб сиёсий карьера қилишга қарор қилган. Трампга эса сенаторнинг солиқларни ошириш, армия ва полицияни молиялаштиришга ажратиладиган маблағни камайтириш, тиббиётни ислоҳ қилиш борасида Оқ уйда ташкил этилган брифингда айтган фикрлари ёқмаган. «Камала Харрис ниҳоятда ярамас одам. У АҚШдаги энг қўпол, ҳурмат нималигини билмайдиган ва энг либерал сенатор», — деган Трамп.
Шунингдек, Американинг собиқ президенти Камаланинг омма эътиборини жалб қилиш ва сайловчиларни, демократчилар оппонентига овоз беришга қодир босими очиқчасига чўчитади ва уни ўзининг шахсий душмани деб ҳисоблайди.

Демократчи Байден эса Twitter саҳифасида Трампдан фарқли ўлароқ, Камалани, фуқаролик ҳуқуқи учун курашадиган энг яхши давлат хизматчилардан бири деб атаган. Уларнинг ички сиёсат бўйича қарашлари кўп борада кесишади, ташқи сиёсат бўйича эса улар деярли бир хил фикрлайди. Ушбу сиёсий дуэт Америка сайловчилари учун ишонарли бўладими ёки йўқ буни вақт кўрсатади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

6 thoughts on “АҚШ тарихидаги илк аёл вице-президент Камала Харрис ким ва нима учун ҳамма у ҳақда гапирмоқда?

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: