Карантин ҳақида 5 факт

1.Карантин (италянча) quarantena сўзидан келиб чиққан бўлиб, 40 кун деган маънони англатади. Бу касалликни юқтирган ёки юқтирганлиги ҳақида гумон қилинаётган шахс, одамлар гуруҳи билан алоқа қилишни чеклашга (изоляция) қаратилган тадбирлар мажмуи, пункт ёки ҳудуд.

2. Илк маротаба карантиндан XIV асрда Венецияда бошқа мамлакатлардан келган кемаларнинг портга киришини кечиктириш учун фойдаланилган. Карантин тўғрисидаги биринчи қонун эса 1374 йили Реггио Эмиля шаҳрида эълон қилинган бўлиб, у Италияга “қора ўлим”нинг кириб келиши билан боғлиқ бўлган.

3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра эса, карантин қоидаларини бузганлар 22 миллион сўмдан жаримага тортилиши ёки беш йилгача бўлган муддатга қамалиши мумкин. Агар бу ҳаракатлар одамларнинг ўлимига сабаб бўлса 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам қўлланилади — xs.uz

4. Ҳиндистонда карантин қоидаларини бузган 10 нафар сайёҳга «Мен қоидага амал қилмадим, кечиринг» деб, 500 марта ёзишни буюришган.

5. COVID-19 сабаб пайдо бўлган карантин дунёдаги энг катта карантиндир.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: