Карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди

15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш кераклиги айтилди;

Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади;

Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади;

17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши белгиланди.

20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Карантин муддати 7 кунга қисқартирилади

Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинга олмаслик тартиби жорий этилади.

Вирус камайган давлатлардан келганлар уй карантинига ва вирус камаймаган давлатлардан келганлар эса алоҳида карантинга олинади. 7 кунлик карантиндан кейин тестлар вирус йўқлигини тасдиқлайдиган бўлса, фуқаро карантиндан чиқарилади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: