Келинг, бирга сайр қиламиз!

Ҳар куни 15 дақиқа пиёда юришга 15 сабаб бор! Биласизми?

  1. Сайрлар тушкунликдан ҳалос бўлиш ва кайфият кўтаришнинг энг самарали ва ҳамёнбоп усулидир (спорт залда эмас, айнан очиқ ҳавода).
  2. Бирор ишга бўлган илҳом фаришталарингиз йўқолиб, сизни руҳлатирадиган бирор нарса қидираётган бўлсангиз ёки ғояларингизни ҳаётий татбиқ этишга ошиқаётган бўлсангиз, сайр қилинг!
  3. Аллергия мавсумида уйда ўзингизни баррикада қилишни бас қилинг! Она табиатнинг ўзи аллергик хасталиклар — кўз ёши ва аксириш каби дардларингизга малҳам бўлажак. Олимларнинг аниқлашича, юриш (югуриш ҳам) аллергия аломатларини  самарали даволашда фойда беради (Ажабо, дорисиз ҳам амалласа бўларкан-да)!
  4. Юқори қон босими, қондаги шакарнинг юқорилиги, ортиқча вазн каби соғлиқдаги муаммоларни ўз ичига олган метаболик синдромига қарши курашиш учун ҳам сайр қилишнинг аҳамияти беқиёс.
  5. Пиёда юрадиган одамлар ўзларини  бахтли ҳис этарканлар. Демак, ўз-ўзидан ҳаётингиз ҳам узаяди.
  6. Мунтазам равишда пиёда юришни одат қилганлар, дангаса тенгдошларидан анчагина ёшроқ кўринишга эга бўлади. Тез қаришни истамасангиз, нима қилиш керак эканлигини тушундингиз ҳисоб!)
  7. Уйқучи ё аксинча уйқусизлигингизга кечки сайр айни муддао!
  8. Бизнинг дунёмизда стресс ноёб ҳодиса эмас. Аксинча, жисмоний ва руҳий зарар етказувчи омил. Сайр кортизол миқдорини меъёрлаштириб, онгни тозалашга ёрдам беради.
  9. Пулингизни тежайди. Ахир фитнес клубларга аъзо бўлишга доим ҳам чўнтагимиз бардош бермаслиги мумкин. Пиёда юришга эса сизга на махсус кийим, на жиҳоз керак бўлади. Лекин мос жуфтлик билан чиқиш тавсия этилади.
  10.  Яхши хотира, когнитив қобилятлар, деменция ва Алцгеймер касалликлари ҳавфини камайтиради.
  11.  Хроник касаллик билан чалинганларнинг дардини бир мунча енгиллатади.
  12. Остеопороз, умуртқа деформацияси, мушак-скелет тизимида бошқа муаммоларга ечим бўлади, бир сўз билан айтганда, суякларни мустаҳкамлайди.
  13. Ёшга боғлиқ кўриш муаммолари эртами-кеч барчамизга ўз таъсирини ўтказади. Юриш  узоқ вақт давомида кўзни соғлом сақлашга ёрдам беради.
  14. Яқинлар билан сайр қилиш, улар билан суҳбат қуриш муносабатларни янада яхшилашда энг зўр имкониятдир.
    Ва ниҳоят.
  15. Жисмоний фаоллик, саратон, диабет, юрак ва ўпка касалликларини олдини оладиган сеҳрли “таблеткадир”! Ҳақиқий дорилардан фарқли ўлароқ, ножўя таъсирга эга эмас ҳамда рецепт талаб қилмайди.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: