Saytda texnik ishlar olib borilmoqda!

Ким Чен ин

Нима учун машҳур?


КХДР раҳбари. Юртида ядровий қурол пайдо бўлишига эришган. Кичик давлат йўлбошчиси бўлса-да, фақатгина Хитой, АҚШ ва Россия каби йирик давлатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказган. Бундан ташқари, америкаликларнинг наздида дунёдаги энг кулгили раҳбар.

Қандай қилиб машҳур бўлди?


Отаси ҳокимият тепасида бўлган вақтда аввалига унинг қачон туғилганини ҳам яширишади. 1993 йилдан 1998 йилгача Швейцариядаги мактабда бошқа исм билан ўқийди. Ёшлигида уятчан ва ёқимли бўлиб, синфдошлари билан яхши келишган, компьютер ўйинларига қизиққан. 1998 йилдан 2000 йилгача яна бошқа исмда Швейцариянинг бошқа шаҳрида ўқийди. Давлат раҳбарининг ўғли бўлса-да, сиёсатга умуман қизиқиш билдирмайди, аммо спортда ўзини кўрсатишни бошлайди ва кўп ҳолатларда баскетбол ишқибози бўлгани сабаб Майкл Жордан расмини ўзи билан олиб юради. 2002 йилдан 2007 йилгача эса ватанида отаси номига очилган университетда таҳсил олади. У ўзини давлат раҳбари бўламан, деб ўйламайди. Аммо акасининг кетма-кет қилган хатолари туфайли отаси Чен Инни ворис сифатида кўришни бошлайди ва у ҳақида маълумотлар оммага эълон қилина бошланади. Амалдор унга кўникиши учун 2006 йили унинг портрети ишхоналарга қўйила бошлайди. Халқ уни севиши учун 2010 йили туғилган куни 8 январни миллий байрамга айлантиришади. Секин-аста (http://t.me/fikrat)лавозимлари кўтарилади. Кейинчалик отаси Ким Чен Ир 2011 йил 17 декабрь куни вафот этади. Бу ҳақдаги маълумот эса 2 кундан сўнг эълон қилинади ва у давлат раҳбарига айланади. Аммо давлатни амакиси Чан Сон Тхек билан бўлишига тўғри келади. Характери бутунлай ўзгаради. Соғлиғида ҳам ўзгаришлар бўлиб, диабет ва гипертония билан оғриши аниқланади. 2012 йил 15 апрелда бобосининг юз йиллигини нишонлаш вақтида биринчи маротаба оммага намойиш беради. Вақт ўтиши билан халқ уни бутунлай севиб қолади. 2013 йили 12 февралда муваффақиятли учинчи ядровий синов ўтказади. 2013 йили 12 декабрда амакисини қатл эттиради. 2015 йили эса мамлакатида термоядровий қурол борлигини эълон қилади.

Машҳур нима дейди?


«Ядровий қуролдан ҳам хавфлироқ нарсани билмоқчимисиз? Бу сўз».
«Ҳеч қачон кечасиз бугун, бугунсиз эртага бўлмайди».
«Охирги йиллар қочишлардаги асосий мотивация овқат эмас, озодлик етишмаслиги бўлиб қолди».

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: