Кирилл ва лотин ёзувлари ҳақида 5 факт

1. Тадқиқотларнинг натижасига кўра, кириллчани климент ёзуви деб аташ тўғрироқ. Сабаби бу ёзув Климент Охридский томонидан яратилган, Кирилл эса уни такомиллаштирган.

2. 1920 йилларда СССР халқларининг ёзувини лотинчага ўтказиш ишлари олиб борилган. 1930 йилларнинг охирига келиб эса 66 тил лотинчалаштирилган, бу рўйхатда кирилл ёзувидан фойдаланган ёқут ва коми халқлари ҳам бор. Аммо 1940 йилларда қарийб барча СССР тиллари кирилл ёзувига ўтган.

3. Қозоғистон Республикаси 2025 йилгача тўлиқ лотин ёзувига ўтишни режалаштирган. Бу иш учун ҳукумат ҳозирча 170 минг доллар ажратган. Бироқ аналитикларнинг фикрича, қозоқ адабиётини лотинчалаштириш учун Қозоғистонга яна камида 10 миллион доллар керак бўлади.

4. Кирилл ёзувидан 300 млн. аҳоли кенг фойдаланади. Лотин ёзувидан эса 3 млрд. дан кўпроқ инсонлар.

5. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 600 мингдан ортиқ асарлар кирилл ёзувидадир.

Фикр билдириш