Китоб ҳақида

1. II-IV асрлардан бошлаб, Қадимги Римда худди ҳозирги китобларнинг варақлари сингари буклаб, тикиб тайёрланадиган ва бир-бирига бириктириладиган биринчи муқовали китоб(лар) — кодекс пайдо бўлган. XV асрнинг 40-йилларида эса Германияда Иоганн Гутенберг томонидан илк бор китоб босиш ихтиро қилинган.

2. Ксилография — китоб нусхаларини оммавий равишда кўпайтиришнинг илк кўриниши ҳисобланади. Машҳур ёзувчи Агата Кристининг нашр этилган китоблари нусхаси 2 миллиарддан ошади.

3. Ўзбек тилидаги биринчи босма китоб Шоҳимардон Иброҳимовнинг 1871 йил Хивада босилган “Календар” китобидир.

4. Дунёда сотилган китобларнинг ярмидан кўпини 45 ёшдан ошган кишилар сотиб олишар экан. Шунингдек, аёлларнинг эркакларга нисбатан кўпроқ (68%) китоб сотиб олишлари маълум қилинган.

5. Ҳозирги пайтда дунёдаги энг катта китоб — “Бу — Муҳаммад (с.а.в.)” номли асар бўлиб, у Дубайдаги савдо марказида сақланади. Бу китобни тайёрлаш учун 9 ой ва 50 кишининг меҳнати сарфланган. Унинг оғирлиги 1,5 тоннага тенг.

Сайёра Қодирова

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: