Клара Жалилова ҳақида сиз билмаган ҳақиқатлар

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалиловага ҳавас қилиб “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан” дея куйламаган ўзбек қизи бўлмаса керак. Асли фаолиятини қўшиқчиликдан бошлаган актрисани 1955 йилда машҳур опера қўшиқчиси Ҳалима Носирова катта саҳнага олиб чиққан. Унинг қўшиқ ва рақсларидан илҳомланган шоир Туроб Тўла “Мафтун бўлдим” шеърини ёзиб, бир тадбирда актрисанинг қўлига тутган.

1958 йили “Мафтунингман” фильмидаги бош роль учун режиссёр Йўлдош Аъзамов бўйи баланд қизни кўзлагани боис дастлаб Клара Жалилованинг фақат овозини ёзиб олмоқчи бўлган. Аммо фильмдаги қўшиқларнинг куйини басталаган Мутал Бурҳонов ва шоир Туроб Тўла режессёрни шу номзодда тўхташга кўндиришган.

Буни қарангки, актриса қадди-қомати экранда чиройли кўриниши учун махсус кийимлар тиктирилган, оёқлари остига эса қалингина тахтачалар қўйилган экан. Иссиқ кунларда қалин кийимларда қийналса ҳам образ режиссёр истаганидек чиқиши учун Клара Жалилова барча машаққатга чидаган.

Шундай қилиб, “Мафтунингман” фильми телеэкранларда етти ой тўхтовсиз намойиш этилган.

Ҳаётда ҳам кўпчилик томошабинларни ўзига мафтун қилган, санъатга чанқоқ бу актрисани “Иккинчи Тамарахоним” деб аташган. Актриса ўз образлари орқали яна узоқ йиллар томошабинларни ўзига мафтун этса ажабмас!

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Клара Жалилова ҳақида сиз билмаган ҳақиқатлар

  1. Татар миллатига мансуб У́збек санъаткори! У́збек тилида жуда чиройли гапирар эдилар

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: