Корея полицияси жиноятчига «чой» берди, Чироқчида эса милиция гумондорни уриб ўлдирди

Ижтимоий тармоқда Корея полицияси ўғрилик қилгани видеоёзувга тушиб қолган ота-болага “чой бергани” ва ишга жойлагани ҳақида хабар тарқалди. Хабарда айтилишича, ота-бола дўконга кириб, сумкасига сут, 6 дона олма ва ичимлик жойлайди. Буни видео кузатувда кўриб турган дўкон эгаси уларни касса олдида тўхтатади. Хижолат бўлган ота фақат “Мени кечиринг” дея олади, холос. Полиция келиб суриштириб кўрса, ўғриликни содир этган 34 ёшли корейс фуқароси 6 ойдан буён бетоблиги сабаб ишсиз қолгани аниқланади. Воқеани ўрганган полиция уларни яқинроқ ресторанга олиб бориб овқатлантиради. Ваҳоланки, полиция ота-болани бу қилмиши учун қамаб юбориш ҳам мумкин эди. Лекин, полиция ўғрилик қилишга мажбур бўлган отага доимий иш топиб берди.

Бизда эса вазият бутунлай бошқача. Яқинда Чироқчида мол ўғрилигига гумонланган ота-бола милиция томонидан аёвсиз калтакланди. Ота воқеа жойида ҳалок бўлди. Ваҳоланки, уларнинг мол ўғирлаганини кўрган на бирор гувоҳ топилди ва на бирор видеоёзув. Милиция “дело”ни ёпиш учун айбни бегуноҳ ота-боланинг бўйнига “илмоқчи” бўлган.

Бизнинг милиция 25 йил давомида нима билан шуғулланганини энди тушунгандирсиз-а?  

Ҳасан САЛОМОВ,
журналист

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: