Коррупционерлар кучаймоқдами ёки коррупцияга қарши курашаётганлар?

Кунаро камида бир коррупционер қўлга олингани ҳақида ўқияпмиз. Тавба, жамиятимизда шунча коррупционерлар кўпайганми? Уларнинг охири кўринмаяпти-я!

Мана бунга нима дейсиз? Бектемир тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори танишлари орқали бир аёлни пойтахтдаги туғуруқхоналардан бирига раҳбарлик лавозимига тайинлаш учун 30 минг доллар сўрайди ва 10 минг долларни олаётган пайтда қўлга олинибди.

P.S. Бир неча кун олдин Бош прокурор охирги 2 йилда коррупциявий жиноятлар оқибатида етказилган зарар 2 триллион сўмдан ошгани, 1 минг 986 нафар мансабдор шахс коррупциявий жиноятларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида маълум қилган эди.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: