Кунжутнинг фойдали хусусиятлари

Бугунги кунда дастурхонларимиздаги пишириқларни кунжутсиз тасаввур қилиш қийин. Ўзининг хушбўй ҳиди, ёқимли таъми билан ширинликлар, сомсаларни безаётган бу зираворнинг қандай хусусиятлари бор?

Қайта ишлов берилмаган, табиийлиги сақланган кунжут истеъмол қилинса, ундаги фойдали хусусиятлар намоён бўлади. Пиширилган кунжутда эса фақатгина хушбўй ҳид қолади, таркибидаги керакли моддалар аҳамиятини йўқотади. Кунжутда сезамин номли антиоксидант мавжуд бўлиб, у кўпгина хасталикларнинг олдини олади, шу жумладан, саратон касаллигига қарши самарали ҳисобланади.

Кунжутнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири, у қон таркибидаги холестерин миқдорини камайтиради. Кальцийга бойлиги учун кунжут соч ва тирноқлар учун ҳам кони фойдали. Остеопороз ривожига тўсқинлик қилади.

Кунжут таркибидаги тиамин микроэлементи модда алмашинуви ва асаб тизимининг яхши ишлашини таъминлайди.

Бу зиравор атеросклерознинг олдини олади. 45 ёш ва ундан катта ёшдаги аёллар учун фойдали жиҳатлари ҳам кўп. Чунки таркибида керакли гармонлар етарлича мавжуд.

Кунжут ёғидан косметологиядан кенг фойдаланилади. Кунжутнинг кунлик меъёри икки-уч ош қошиқни ташкил қилади.

Аслини олганда, кунжутни зиравор эмас, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшимча дейиш мумкин. Ёқимли ва бироз тахир мазасига эга бўлган сабабли тана қувватини оширишда, ошқозонни тозалашда, жигар фаолиятини яхшилашда ишлатилади. Кунжут, айниқса, катта ёшли кишиларга, беморларга ва қувватсизларга фойдали.

Кунжут уруғидан ҳолва тайёрлаш орқали уни кўпроқ истеъмол қилиш мумкин, бироқ бу каби ширинликлар ортиқча шакар ва калорияни ўз ичига олишини ҳам унутмаслик керак.

Кальцийнинг бошқа манбалари сингари, кунжутнинг иккинчи салбий томони фитин кислотасидир. Шунинг учун ҳам доно халқимиз самарали фойдаланиш йўлини топиб, уни қандолат ва пишириқларда ишлатган. Шакарнинг ҳам ози фойда қилганидек, бу митти уруғдан ўрнида фойдаланилса, кони фойдадир.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: