Ўзи қаср уйда яшаб, камбағални бошпанасини ўзбошимча, деб бузадиганлар бор бўлсин!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага 2021 йил учун 150 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Бу ўтган йилларда айрим республикадан бириктирилган вакилларни қистови билан ҳокимликлар бош-кетига қарамай фуқаро ва тадбиркорларнинг бино, иншоот ва турар жойларини бузиб етказилган зарарлар 2021 йилда ҳам тўлиқ қопланмай қолиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Катта эҳтимол билан ушбу маблағ етмайди...

Ҳурматли вакил ва ҳокимларнинг «компенсацияни оласан, мана мен кафил, сиёсатга қарши чиқма» деган ваъдага ишониб ҳаракат қилиш жойсиз, ишсиз қолишнинг муқаррарлигини англатувчи тушунчага айланиб бормоқда.
Яхшиямки қиш бор. Бузилишлар тўхтади. Бироқ олдинда баҳор яна бузилиш…

Расул Кушербаев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: