Кутубхоналар ҳақида 5 факт

Бугун Ўзбекистонда кутубхоначилар куни

1. Дунёдаги энг қадимий кутубхона Мисрнинг Муқаддас Елена ибодатхонасида жойлашган. Кутубхона милоддан аввалги VI асрда очилган бўлиб, у ҳалигача ўз фаолиятини тўхтатмаган.

2. Дунёдаги энг йирик кутубхона АҚШ Конгресси кутубхонаси саналади. Унинг фондида 150 миллион нусхадан ортиқ китоблар бор. У 1800 йилда АҚШ президенти Жон Адамс томонидан ташкил этилган бўлиб, ҳозирда кутубхонага йилига 1 миллион 700 минг китобхон ташриф буюради.

3. Космосда ҳам кутубхона бор. У Халқаро Космик Станцияда жойлашган. Ҳозирча юздан ортиқ китобларни космонавтлар ўқий олишади.

4. Америкалик библиоман Стивен Блумберг ўзининг китобларга бўлган ғалати «меҳри» сабаб жаҳонга донг таратган. Умри давомида у кутубхоналардан қиймати бир неча миллион доллар бўлган 20 мингдан ортиқ китобларни ўғирлаган. Бундан 268 та кутубхона зарар кўрган. Стивен Блумберг бир неча марта панжара ортига тушган. Бироқ озодликка чиққач яна эски машғулотини давом эттирган. Қизиғи, китоблардан бирортасини сотмаган ва уларга зарар етказмаган.

5. Ўзбекистондаги илк кутубхона 1870 йил Тошкент оммавий кутубхонаси сифатида очилган. 1948 йил кутубхонага Алишер Навоий номи берилган. 2011 йил «Маърифат маркази» бунёд этилиб, ундан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси жой олди.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: