Маданият вазирига очиқ хат

Шарофиддин Тўлаганов:

Ассалому алайкум Озодбек ака.

Аввалдан айтиб қўяй, уйимда диван ҳам йўқ, хотиним билан охирги марта қачон жанжаллашганимни ҳам эслай олмайман. Шу сабабли мени ғаламислар сафига қўшмайсиз, деган умиддаман.

“Арча байрамларида ўн кунлаб халқимизнинг хизматини қиладиган” (бу сизнинг иборангиз) хонандаларингизга айтиб қўйсангиз, хайрия ҳам қилишмасин, эҳсон ҳам қилишмасин. Уларнинг пулига халқимиз зор эмас. Фақат уйларида ўтирволиб ошхонасини, қилаётган қозон кабобларни кўрсатиб халқимизга “Уйда ўтиринг” дея мурожаат қилишмасин. Илтимос, улардан бошқа ҳеч нарса талаб қилмаймиз.

Бир ривоятдаги, асал еб турган табиб беморга “асал ема” деса самара бермаганидек, дастурхони тўкин-сочин хонанда бировларга “Уйда ўтиринг” деса ғалати бўларкан.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: