Маданият вазирлигида 12 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган

Аксарият қонунбузилиш ҳолатлари таълим тизимида кузатилган. Тизимда умуман ишламайдиган одамларга йиллар давомида ойлик ёзиб келинган.

Вазирликлар ва ҳокимликларда ҳам аҳвол шу. Маданият вазирлигида амалда етказиб берилмаган маҳсулотлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 12 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган. Биз: “Моддий-маданий мерос объектларига қаранглар, маданият марказлари хароб аҳволда”, десак пул йўқ дейишади. Амалда эса аҳвол мана бундай,

— деди Сенат раиси Танзила Нарбаева ўнинчи ялпи мажлисда.

P.S. Аввалроқ Маданият вазирлиги томонидан косметик пудрани 56 баробар оширилган нархда грим деб сотиб олинганди. Оқибатда 2,3 млрд сўм маблағ талон-тарож қилингани маълум бўлганди.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: