Халқ депутатлари Норин тумани кенгаши депутати сифатида юрган бундай халқ рози бўлмаётган кадрдан халққа не наф?

Норин туманида сайловчилар билан учрашувларим давомида уларнинг мурожаатларини жойида ҳал этишга, айниқса, электр таъминоти корхонаси билан боғлиқ масалаларни туман мутасаддилари билан биргаликда жойида ҳал этишга ҳаракат қилдик.

Мен бундай илиқ фикрни Норин тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Н.Холмирзаева фаолияти билан боғлай олмайман. Чунки учрашувларим давомида сайловчилар томонидан тиббиёт соҳасида ҳал этилиши зарур бўлган бир неча мурожаатлар билдирилди.

Бу мурожаатларни эгасига (аслида эгаси эмас, менимча!) етказа олмадим. Чунки ҳарчанд учрашиб, ёки телефон орқали бўлса-да, масалаларни ҳал қилишга ҳаракат қилмай, у билан учрашишнинг иложи бўлмади, аниқроғи у хоҳламади ! Сабаби менга қоронғу. Бир мартагина «ўзим боғланаман, прокурор секторида йиғилишдаман», деганича, кейинги қўнғироқларим, туман мутасаддилари орқали қидиришларим самара бермади. Бу йиғилиш «ҳалигача тугамади».

Ўйлаб қоласан, халқ дардини етказиш ниятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати топа олмаган, халқ вакилини эшитишни истамаган ушбу кадрни фуқаролар қандай топишаркан? Соҳада қалашиб ётган муаммолар билан шуғулланмайдиган, устига устак Халқ депутатлари Норин тумани кенгаши депутати сифатида юрган бундай халқ рози бўлмаётган кадрдан халққа не наф?..

Зафар Худойбердиев
ОМҚП депутати

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: