Марҳум Карим Камоловнинг ноёб суратлари

Карим Жамолович Камолов 1955 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Бухоро муҳандислик-технология институни тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида “Ўзагроқурилиш” ва “Ўзжамоақурилиш” бирлашмаларида ишлаган.

1994-2007 йилларда Бухоро шаҳар ҳокими бўлган. 1999-2004 йилларда Олий Мажлис депутати бўлган. 2007-2017 йилларда “20-трест” масъулияти чекланган жамияти раиси сифатида ишлаган. Карим Камолов 2017 йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган. 2019 йил 29 августда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. 2020 йил феврал ойи охирида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган.

Карим Камоловда жорий йил 25 июль куни коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Бугун давлат ва жамоат арбоби, Бухоро вилояти ҳокими в.б. Карим Жамолович Камолов 66 ёшида вафот этди.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: