Марк Цукерберг

Нима учун машҳур?

Америкалик ёш миллиардер ($75 млрд), Facebook ижтимоий тармоғининг асосчиларидан бири. Facebook Inc раҳбари. Бугун унинг туғилган куни.

Қандай машҳур бўлган?

Марк 1984 йил 14 май куни Нью-Йорк штатида яҳудийлар оиласида туғилган (36 ёш). Отаси тиш шифокори, онаси руҳшунос бўлиб, оиладаги тўрт фарзанд ичида ягона ўғил бўлган.

Мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ компьютерда дастурлаш билан шуғулланган ва «Risk» ўйинининг тармоқ версиясини ишлаб чиққан. Олий маълумотни Гарвард университетининг психология факультетида олган. Ўзини касби бўйича хакер деб ҳисобларди. Ёш дастурчи компьютерда ўз эгасига мусиқий кетма-кетликни мустақил равишда яратадиган Synapse дастурини яратганидан сўнг унга Microsoft компанияси ходимлари эътибор қаратишган эди. Шундай қилиб, у Крис Хюс ва Московиц билан биргаликда Facebook ижтимоий тармоғини яратишга киришади. Бу борада унга бразилиялик талаба Эдуардо Саверин молиявий кўмак беради. Кейинчалик Марк Саверинни компанияни бошқаришдан четлатишга урингани суд жараёни мавзуларидан бирига айланади. 2009 йил эса у Пало-Альтода Юрий Милнер билан танишади ва шу йили 26 майда DST Facebookнинг 1,96 фоиз улушини 200 миллион долларга сотиб олади. 2010 йилда Time журнали Цукербергни йил одами, деб эълон қилди ва бирдан 8 декабрда Уоррен Баффет ва Билл Гейтснинг филантроп компаниясига қўшилади. 2016 йил ёзида Рим папаси билан учрашганидан сўнг бойлигининг 99 фоизини хайрия ишларига бағишламоқчи эканини билдирган. Шу сабабдан 2100 йилга келиб, биронта ҳам касаллик қолмаслиги учун рафиқаси Присцилла Чан билан биргаликда 3 миллиард долларни сарфлаган. Маркнинг Facebookни яратиши ҳақида «Ижтимоий тармоқ» фильми суратга олинган. «GQ» журналининг сўзларига кўра, Марк ўзи яшайдиган шаҳардаги энг дидсиз кийинадиган инсон ҳисобланади.

Машҳур нима дейди?

«Инсон даҳо бўлиши ёки барча зарур кўникмаларга эга бўлиши мумкин, лекин у ўзига ишонмаса, бор имкониятини ишга сола олмайди».

«Мен ҳар куни ўзимга шундай савол бераман: ростдан ҳам энг муҳим ишни бажаряпманми? Ёки бекорга вақтимни кетказяпманми?»

«Биронта олмахон уйингизга яқинроқ жойда вафот этадиган бўлса, бу ҳолат сизни Африкадаги минглаб одамларнинг ўлимиданда кўпроқ ўйлантиради».

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: