
Марказий банк: фоиз ставкаси 14 фоизга тушди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани бир фоиз пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади. Бу ҳақда Марказий банкда бошланган матбуот анжуманида эълон қилинди.
– Ушбу қарор инфляциянинг янада секинлашиши, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайди, – дейди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов. – Биз 2023 йилга қадар инфляциянинг беш фоизлик доимий кўрсаткичга эришиш чораларини кўрамиз.