Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Мамаризо Нурмаратовга мурожаат

Етти ўлчаб, етмиш етти марта ўйлаб, кейин Қарор қабул қилинг!

Ҳурматли Марказий банк Раиси, ўйлайманки, менинг саволларимга аниқ, қисқа ва лўнда жавоб берасиз.

Маълумки, 16.06.2020 санасида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг ПҚ-4752 сонли «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди… Ушбу Қарорга мувофиқ тижорат банкларига 7 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр асосида йиллик 11 фоиз (Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоиз кам) миқдорида ресурслар ажратилиши белгилаб қўйилди, ҳамда ушбу Қарорга мувофиқ, 100 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ ажратиш белгиланди.

Энди саволга ўтаман. Нега Тижорат банклари тадбиркорларга ушбу кредитни 7 йилгача муддатга эмас, балки 3 йилгача муддатга бермоқда?

Айтишларича, Сиз ва Жамшид Қўчқоровнинг қўшма хати мавжуд бўлиб, унда тадбиркорларга ушбу Қарор бўйича кредит 3 йилгача берилиши назарда тутилган экан.

Иккинчи савол. Агар тадбиркор аҳолига юк ташиш хизматини ташкил қилмоқчи бўлса-ю, кредит хисобига Лабо автомашинасини сотиб олмоқчи бўлса, Лабо тадбиркор қўлига 4 ёки 5 ойда келиб тушса, хали ишга тушмаган лойиҳа учун банкка 5 ойлик фоиз тўлови унда нима бўлади?

Нега Қарорда Президент тадбиркорларни ўйлаб 7 йилгача ресурс беради-ю, Марказий банк тадбиркорларга бу пулларни 3 йилгача беришни қатъий белгилаб қўяди?

Хуллас, Марказий банк етти ўлчаб, бир кесиб Қарорни тўғри таҳлил қилиб кейин қарор қабул қилса, мақсадга мувофиқ бўлармиди?..

Дилшод Далиев

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Мамаризо Нурмаратовга мурожаат

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: