Машина нархлари пасаяди дегандим… Лекин…

Депутатлар сўзларига кўра УзАМ авто нархларини асоссиз равишда 3 млн дан 19 млнгача оширган эмиш. Яқин орада балки шу нархга тушуришади ҳам, агар ютишса.

Лекин мантиқан олиб қарайлик. Қайси машина атиги 3 млнга қимматлаштирилиб сотилаётган экан?

Сайтда ҳозир энг арзон машина – оддий механика Спарк 73 млн сўм туради. Энди 70 млн бўладими шунда?

Ёки 20 йил олдин чиққан вақтини ўзида эскиришга улгурган Дамас 78 млн га арзийдиган машинами? 3 млн айирса 75 млн бўлади. Зўр нархми шу?

Ёки Нексия энди 87 млн жмас 84 млн дан сотилса олам гулистонми?

Майнавозчилик эмасми бу?

Ҳали мен энг арзон комплектацияларини ҳисоблаяпман. Божхона тўловларини бекор қилса итам олмайди машинасини. Буни теппадаги ҳаммаси яхши билади.

Битта мақолада компанияга Спаркдан қоладиган фойда 5 млн деб айтишибди. Компания фойдаси 5 млн бўлса, унда давлатга тўлайдиган солиғи қанча?

Ундан кўра сифатли машиналарни ўзимиз олиб келайлик чет элдан? 10-20 млн пулини берамиз давлатга. 30 млн ҳам берамиз э! Фақат рухсат беринглар барака топгурлар.

Ўзбекистонликлар ҳам арзон нархда сифатли машина ҳайдашга ҳаққи бор…

Ўша гап. УзАМ машиналарини харид қилмайман.

Умид Гафуров

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: