Масжидлар ҳақида 5 факт

1. Масжид – арабча сўз бўлиб, “сажда қилинадиган жой” маъносини билдиради.

2. Ислом тарихида илк қурилган масжид“Қубо” масжиди бўлиб, у Мадинаи мунавваранинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Ушбу масжидда Расулуллоҳ (с.а.в.) жамоат билан намоз ўқишни бошлаб берганлар.

3. “Масжид ал-Ҳарам” – Макка шаҳрида жойлашган дунёдаги энг улкан масжид. Экспертларнинг фикрича, мазкур масжид дунёдаги энг қимматбаҳо бино ҳисобланиб, унинг қиймати 100 млрд доллардан ошиқ, деб баҳоланган.

4. Мадинадаги Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар масжидининг ҳозирги майдони Расулуллоҳ яшаган даврдаги Мадина шаҳри майдонидан катта.

5. Қурилиши 12 йил давом этган “Шайх Зайд” масжидининг расмий очилиши 2007 йил Рамазон ойида бўлиб ўтган. 1000 нафар тўқувчи 1 йил давомида қўл меҳнати билан тўқиган дунёдаги энг катта гилам ушбу масжидга инъом қилинган.

Фикр билдириш