Миқдор билан боғлиқ 5 факт

1. Ер юзидаги энг узун жой номи 85 ҳарфдан иборат. «Taumatawhakatangihangakoauauotamateaturipukakapikimaungahoronukupokaiwhenuakitanatahu» деб номланган ҳудуд Янги Зеландияда жойлашган. Австралиянинг «Mamungkukumpurangkuntjunya» тепалигида яшовчиларга ҳам жой номини ёд олиш қийин.

2. Айни вақтда дунё аҳолисининг реал сонини кўрсатиб турувчи сайт мавжуд. https://www.worldometers.info/world-population/ Ушбу ҳавола орқали сайтга киришингиз ва айни дамда қайси мамлакатда қанча гўдак туғилиб, қанча одам вафот этаётганини рақамлар орқали кузатишингиз мумкин.

3. Бир вақтнинг ўзида бурунни қўл билан сиқиб, ҳам оғзингизни ёпсангиз, бироздан сўнг ҳеч қандай товуш чиқара олмайсиз.

4. Шотланд тилида биргина қор маъносини ифодаловчи 421 та сўз мавжуд.

5. Энг узун инглизча сўз 189 819 ҳарфдан иборат. Бу ерга ушбу сўзни сиғдира олмаймиз. Аммо шуни айтишимиз мумкинки, титин лақабли бу оқсилнинг асл номини ўқиш учун уч ярим соат вақт кетади.
Агар ёнингизда ҳеч ким бўлмаса, учинчи фактни бажариб кўрдингиза? Ёки бу фактни миқдорга нима алоқаси бор, деб ўйладингиз. Топдикми? Чунки 90 фоиздан ортиқ одамлар шундай қилишади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: