Микеланжело Антониони: Фильм яратиш мен учун — тириклик

Фильм яратиш бу роман ёзиш билан бир хил эмас. Флобернинг айтишича, яшаш унинг касби эмас, унинг касби — ёзиш. Мен учун эса фильм яратиш бу тириклик.

Фильмни суратга олиш жараёнида менинг шахсий ҳикоям бузилмайди. Аксинча, у энг қизғин даражада бўлади.

Ҳар бир замоннинг ўз мавзулари бўлади. Масалан, урушдан кейин бутун дунёнинг тақдирини белгилаб қўйган фожиалар, хавотирлар ва қўрқувлар даврида бошқа нарса ҳақида гапириш мумкин эмас эди.

Менимча, кино одамлари ҳар доим ўз вақтлари билан боғлиқ бўлиши керак, бу дегани даврнинг сўнгги ва фожиали воқеаларини изоҳлаш эмас, албатта. Балки, биз уларнинг устидан кулишимиз мумкин, лекин нега бундай қилмаймиз?

Бошқалар олдида ҳалол ва жасур бўлиш шарт эмас, мардлик ўз ичингизда бўлиши керак. Менимча, бу — тирик қолишнинг ягона йўли.

Мен ўйлайманки, Италия неореализмининг асоси бўлган ҳақиқат ва яна ҳақиқат тамойилини чуқурроқ тушуниш керак.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: