Миллиардер Жек Ма

Нима учун машҳур?


Alibabaнинг асосчиси. Хитойдаги энг бадавлат инсон. Унинг электрон тижоратга асосланган компанияси Алибаба кунига 100 миллион харидорни ўзига жалб этади. Жек Манинг бойлиги 20,4 миллиард АҚШ доллари қийматида баҳоланган.

Қандай қилиб машҳур бўлди?


Бизнесмен коллежга кириш имтиҳонидан уч маротаба йиқилган. Гарвард университетига кириш учун 10 йил уринган. Коллежни тамомлагач, 30 та турли xил ишга ҳужжатлар топшириб, рад жавобини олган. Ҳеч қаерга ишга кира олмагач, ўзи тугатган университетда инглиз тилидан дарс беради. Ойига бор-йўғи 12-15 доллар маош олган.
1998 йилда Alibaba ташкил этилганида ҳам Ма қийинчиликларга дуч келди. Брэнд дастлабки уч йил давомида фойда келтирмайди, бу эса Мани ижодкорона йўл тутишга, ўз устида тинмай изланишга ундайди.
Бугунга келиб эса Alibaba Group Хитой электрон тижоратининг 80% ини бошқаради. Учдан икки қисм тўловлар Алипай тўлов тизими орқали амалга оширилади, унинг йиллик айланмаси 148 миллиард долларни ташкил қилади. Мамлакат ичида Жек Ма компанияси 6 та савдо сайтларини ривожлантиради, у «Facebook» нинг ойига 156.5 миллион фойдаланувчи ташриф буюрадиган Weibo аналогининг аксияларига эгалик қилади.

Машҳур нима дейди?


«Муваффақият қозонишни истасангиз, бошқалар ухлаб ётганда сиз ўрганинг, тонг саҳар шаҳар уйқудалигида сиз имкониятларингизни кенгайтириш учун эртароқ уйғонинг. Ҳаётда йиқилишдан қўрқмаслик керак. Айниқса, ёшликда! Йиқиласиз, яна оёққа турасиз. Ҳар қандай хато — беқиёс фойда!»

Фикр билдириш