Музейлар ҳақида 5 факт

Бугун, 18 май — Халқаро музейлар куни

1. «Музей» сўзи юнон тилидан кириб келган бўлиб, «илҳом қўрғони» деган маънони англатади. Москваликларнинг айтишича, музей ростдан ҳам илҳом бағишлайдиган жой экан, негаки Москва шаҳрида Ичкиликбозлик музейи жойлашган.

2. Дунёда энг кўп ташриф буюриладиган музей Париждаги Лувр музейидир. Йилига ўртача 10 млн. сайёҳ ташриф буюради. Музей биноси қадимий қирол саройидир. Ҳозирда коронавирус сабаб вақтинчалик ёпилган.

3. Шарль Гито, 1881 йили АҚШ президентига суиқасд уюштирган шахс тўппонча танлашга «жуда дид билан ёндашган». У оддий ёғочдан тайёрланган тутгични эмас, фил суягидан тайёрланган тутгичли тўппончани сотиб олади. Чунки унинг фикрича, бундай тўппонча музейда чиройли турар эмиш.

4. 1961 йили Нью-Йорк санъат музейида «Қайиқ» номли сурат жойлаштирилади ва фақатгина 47 кундан сўнг суратни тескари илиб қўйишганини билиб қолишади.

5. «Corpus» инсон танаси музейи 35 метр узунликдаги ўтирган одамнинг тасвири кўринишидадир. Сиз у ерда инсон организми билан «яқиндан» танишишингиз мумкин.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: