Назарбоевлар ҳақида биз билмаган фактлар

1. Нурсултон Назарбоев узоқ вақт ҳокимият тепасида бўлган рекордчи президентлардан бири, унинг раҳбарлик муддати 30 йилни ташкил этади. Бу йил 80 ёшни қарши оладиган Элбошисининг туғилган куни давлат байрами, пойтахт кунига тўғри келади. Унинг тўнғич қизи Дариғанинг туғилган куни 7 май — Ватан ҳимоячилари кунида нишонланади. 2011 йилдан буён 1 декабрда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти куни ҳам нишонланади.

2. Handelsblaat газетасининг ёзишича, Назарбоев сайёрамизнинг энг бой ва қудратли ҳукмдорлари рейтингида 10-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 1,1 миллиард долларга тенг дея баҳоланган бўлса, Назарбоевлар оиласида яна иккита миллиардер ва бир неча миллионерлар бор. Назарбоевлар сулоласининг давлати 7 миллиард долларга баҳоланган.

3. Назарбоевнинг 3 қизи бор. Тўнғич қизи — Дариға Назарбаева ўтган кунгача Сенат раиси эди. Ўртанча қизи — Динара Кулибаева Қозоғистондаги энг бой аёл. Кенжа қизи — Алия Назарбаева Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев ўғлига турмушга чиққан, кейинчалик ажрашган. Иккинчи турмуши қозоқ бизнесмени Данияр Хасанев билан ҳам узоқ яшамаган. Назарбоевнинг 8 невара ва 5 чевараси бор.

4. Ойсултон Назарбоев (невараси, Рахат Алиев фарзанди) нинг айтишича, у аслида Нурсултон Назарбоевнинг ўғли. Буни Австрияга қочиб, қамоқда ўз жонига қасд қилган (отаси) Алиевдан билиб олган. Аммо бу маълумот расман тасдиқланмаган.

5. Назарбоев умрининг 20 йилини русийзабон муҳитда ўтказгани боис қозоқ тилини бутунлай унутган эди. 1980 йилда у Олма-отага қайтгач, қозоқ тилини қайта ўзлаштиради. У икки йил муқаддам БМТ минбарида сўзга чиққанда қозоқ тилида сўзлашини эълон қилади ва таржимон топиб келгунича кутиб туради. Шу тариқа илк бор БМТ минбарида қозоқ тилида маъруза қилинга

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: