НИҒМАТИЛЛА ЙЎЛДОШЕВ. Ўзбекистоннинг олтинчи Бош прокурори

Ўзбекистон миллий кураш федерацияси президенти. Бугун унинг туғилган куни (58 ёш).

Замондошимиз ҳақида

Ниғматилла Йўлдошев 1962 йил 5 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган.

Иш фаолиятини Олмалиқ прокуратураси катта терговчиси лавозимидан бошлаган бўлиб, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани терговчиси, Тошкент шаҳар прокуратураси катта терговчиси, Ўзбекистон Бош прокуратурасида бошқарма бошлиғи бўлиб самарали меҳнат қилди.
Кейинчалик, Бош прокуратура Тергов бош бошқармаси бошлиғи, Бош прокуратура Ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси бошлиғи бўлди.
2003 йил — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг прокуратура идоралари фаолияти масалалари бўйича етакчи инспектори, 2006 йил — Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи, 2008 йил — Бош прокурорининг ўринбосари, 2011 йил — Адлия вазири лавозимлари унга ишониб топширилди. 2015 йил 20 январда Сенат аъзолигига Президент томонидан тайинланди.

23 январ куни эса Сенат раиси этиб сайланди. 20 июнда Сенат аъзолигидан олиниб, Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Ниғматилла Йўлдошев Бош прокурор этиб тайинланди.
Ниғматилла Йўлдошев прокуратура тизимини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши курашиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борган. Мисол учун, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси бош прокурор раҳбарлигида ташкил этилган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим тизимлари, ердан фойдаланишдаги каби қатор масалалардаги коррупция ҳолатлари ҳам Бош прокуратура назаридан четда қолмаётгани қувонарли.

Замондошимиз фикрати

Энг хатарли жиҳат шундаки, коррупциянинг илдизлари жуда олис тарихга бориб тақалади ва у айрим тоифадаги одамлар, айниқса, давлат хизматидаги баъзи мансабдорлар ва масъулларнинг қон-қонига сингиб кетган том маънодаги касалликдир. Биргина мисол: муқаддас динимизнинг ‘Пора олган ҳам, уни берган ҳам дўзахийдир’, деган қатъий ҳукми барча замонлар учун бу иллат жамиятнинг ‘бош оғриғи’ бўлиб келганидан далолатдир.

Ўзбекистонда ўзгартириш киритилган дарсликлар марҳумлар номидан чоп этилмоқда.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: