Нурдинжон Исмоилов

Нима учун машҳур?

Олий Мажлис тарихида энг кўп сайланган депутат (25 йил). Парламент қуйи палатасида қонунларнинг аксарият қисмини тайёрловчи Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида энг кўп раислик қилган депутат. Парламентдаги «қовун туширмаган» раҳбар сиёсатчилардан бири. «Шуҳрат» медали, «Дўстлик» ордени соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. ХДП аъзоси.

Қандай машҳур бўлган?

1959 йили 20 январда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган. 1980 йилда ТошДУнинг юридик факультетини тамомлаган. 1995 йилдан Олий Мажлис депутати сифатида фаолият юритган. 1995-2015 йилларда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2001-2015 йилларда Президентнинг давлат маслаҳатчиси бўлган. 2015 йили 12 январда Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланган. 2019 йили 19 январда 60 ёшга тўлаётганлиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони берилган. Президент Шавкат Мирзиёев: «Нурдинжон Исмоиловда тажриба бор, нима қилиш кераклигини ҳам билади», деб баҳо берган. Январь ойи Нурдинжон Исмоиловга энг кўп омад келтирган. Спикернинг севимли асарлари “Кеча ва кундуз”, “Тафсири ирфон”дир. Кинофильмлари “Қўқон шамоли”, “Оқсоқ дарвеш”, “Мимино”.

Машҳур нима дейди?

«Етакчилик — халққа хизмат қилмоқ демакдир… Илмий адабиётларда сиёсий етакчи тушунчасига кўп таърифлар берилган. Уларнинг барчасида ҳам битта маъно ётади. Яъни, сиёсий етакчилик халқни хоҳиш иродасини, манфаатларини ифодалаш, уларни эҳтиёжларини қондириш йўлида берилган ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган ўзига хос фаолиятдир».

«Агар илгари Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайловчилари билан йилига икки-уч марта учрашган бўлса, бугунги кунда бундай ишлар мунтазамлик касб этмоқда».

«Ҳозирги вақтда айнан депутатлар одамларни безовта қилаётган долзарб масалалар бўйича жамоатчилик билан олиб борилаётган фаол мулоқотнинг ташаббускори бўлмоқда».

P.S. Яқинда каналимизда парламент очиқлиги бўйича қилинган мурожаатга, ўйлаймизки, Спикер Нурдинжон Исмоилов жавоб беради.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: