ОБИД АСОМОВ. Ўзбек қизиқчилик санъатида ўз мактабини яратган сўз устаси

Нима учун машҳур?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. У нафақат қизиқчи, талантли актёр ва моҳир рассом. Бугун унинг туғилган куни.

Қандай машҳур бўлган?

Обид Асомов 1963 йил 22 октябрда Тошкентда туғилган. Унинг бобоси Аббосхон Эшон эса бир неча тилларни билган, Тошкентдаги биринчи мактабнинг асосчиси бўлган. Ёш ҳаваскор 4-синфда ўқиб юрган кезлари рассомчилик тўгарагига қатнашган. Мактабни битиргач Бенков номли санъат мактабига ўқишга кирган.

Бир куни синфдошнинг тўйида созандалардан бири синфдошлар ўтирган стол ёнига келиб: “орангизда хонандаларга навбат берадиган, гапга уста болалар борми?”, – деб сўраганда синфдошлар Обиджонни кўрсатишган. Шундай қилиб, рассомчилик учун бўёқ ва бошқа анжомларига сарф-харажатни қоплаш учун ёш Обиджон тўйларда ҳизмат қила бошлаган.

Концетларидан бирида эса режиссёр Латиф Файзиев Обид Асомовни Ҳиндистон билан ҳамкорликда суратга олинган “Овчи” фильмида суратга тушишга таклиф қилган. Суратга олиш жараёнлари Москва, Ҳиндистонда давом этгани сабаб институтдаги ўқишини ташлашга мажбур бўлган. Мазкур фильм сабаб Митхун Чакраборти билан танишган. Шунингдек, “Шерали ва Ойбарчин” , “Кўзларим йўлингда”, “Тоҳир ва Зуҳра” (янги талқин), “Ада эмас, дада!” каби кўплаб фильмларда суратга тушган. 1993 йилда Асамов дўстлари билан биргаликда, “Обид-А” театрини ташкил қилади.

Ўз вақтида 14 кунлаб икки маҳалдан Халқлар Дўстлиги саройида концерт берган сўз устаси рекорд кўрсатгичга эришган. 2000 йилда эса Фаррух Зокировнинг таклифига кўра Обид Асамов “Ялла” ансамблининг концерт гастролларида бошловчилик қилган. Евгений Петросяннинг таклифига кўра эса “Кривое зеркало” телешоусида қатнашган. 2018 йил май ойида сўз устаси “Мультипликацион фильмлар студияси”га директор этиб тайинланган. Унинг бир ўғил ва уч қиз фарзанди бор. Маҳоратли сўз устаси Обид Асомов 2018 йил 14 декабрда ( 55 ёшда) вафот этган.

Машҳур нима дейди?

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: