Saytda texnik ishlar olib borilmoqda!

Одил Ахмедов — ўзбек Мародонаси

Замондошимиз ким?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори. “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби.
Бугун унинг туғилган куни.

Замондошнинг ҳаёт йўли

Одил Аҳмедов 1987 йилнинг 25 ноябрь куни Наманган шаҳрида туғилган. Футболга меҳр қўйишига отаси Олимжон Аҳмедов сабабчи бўлган. Унинг укаси Азим Аҳмедов ҳам футболчи, акаси Ёқуб Аҳмедов эса актёр ва режиссёр.

Одил Аҳмедов 2000 йилларнинг бошида “Навбаҳор” ва Тошкентнинг “Локомотив” футбол клублари академиясида таҳсил олган. Кейинроқ у Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўринбосарлар таркибида ўйнашни бошлаган. 2006 йилда “Пахтакор” бош мураббийи этиб тайинланган россиялик таниқли футбол мутахассиси — Валерий Кузмич Непомняший Одил Аҳмедовнинг ўринбосарлар жамоасидаги ўйинини кузатиб, уни “Пахтакор” бош жамоасига жалб қилган. Унинг ушбу клуб сафидаги илк дебют ўйини (ўша йилнинг 16 май куни) Аҳмедов 18 ёшдалигида, Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоасига қарши учрашувда бўлган.

У “Пахтакор” сафидаги илк мавсумидаёқ Ўзбекистон чемпионлиги ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. 2007 йилги мавсумда МДҲга аъзо давлатлар иштирок этадиган Ҳамдўстлик чемпионлари кубоги финалида Латвиянинг “Вентспилс” клубини пенальтилар сериясида 9:8 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна бир кубокка эга бўлган. Аммо 2008 йилги мавсумда “Пахтакор” билан Олий лигада иккинчи, Ўзбекистон кубоги ва Ҳамдўстлик чемпионлари кубоги финалигача етиб келиб, ҳар икки финалда имкониятни бой берган ва кумуш медалларни қўлга киритган.

2011 йили Россиянинг “Анжи” клубидаги дебютини 1 март куни Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоасига қарши кубок баҳсида ўтказиб, клубнинг энг яхши футболчисига айланган. 2013 йили Россиянинг Sports.ru нашри эълон қилган футбол бўйича мамлакат премьер-лигасида тўп сурувчи 90 нафар энг кўп маош оладиган ўйинчилар рўйхатида 1,5 миллион евро маош билан рўйхатнинг 65-поғонасидан жой олган. 2014-2015 йилги мавсумда “Краснодар” футбол клубининг энг яхши футболчиси номини олган. 2017 йилда “Шанхай СИПГ”да фаолиятини давом эттирган. Жорий йилнинг сентябр ойида футболчининг Хитой суперлигасининг “Тяньцзинь Теда” клубига ўтаётгани маълум бўлган.

Одил Аҳмедов жорий йил пандемия даврида Намангандаги кам таъминланган оилаларга 500 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилган.
Одил Аҳмедов оилали, уч нафар фарзанди бор.

Замондош фикрати

Чет эллик спортчиларга Ўзбекистон фуқаролигини бериш ва уларни терма жамоага қабул қилиш ўзбек футболи учун катта камчилик.

Футбол шундай ўйинки, унда 11 киши тўп суради, лекин миллионлаб инсонлар муҳокама қилишади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Одил Ахмедов — ўзбек Мародонаси

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: