Оила ҳақида 5 факт

1. 1994 йилдан буён ҳар йили 15 майда Халқаро оила куни нишонланади. Барчангизни Фикрат.уз номидан байрам билан қутлаймиз.

2. Ҳиндистонда дунёдаги энг катта оила (181 киши) истиқомат қилади. Бу оила бошлиғининг 39 та хотини, 94 та фарзанди, 14 та келини ва 33 та набираси бор.

3. Дунёдаги энг бадавлат оила Уолтонлар оиласи ($190 млрд) ҳисобланади. Агар уларнинг маблағлари дунё аҳолисига тенг бўлиб берилса, ҳар бир инсон ўртача 24 долларга эга бўлади.

4. Маълумотларга кўра, эр ва хотин бир-бирларига бир кун ичида ўртача 4 дақиқа вақт ажратишар экан.

5. Ўзбекистон энг кам ажрим бўладиган давлатлардан ҳисобланади. Оила ўзбек халқи учун муқаддас қадриятдир

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: