Олимпияда тарихидан 5 факт

Хабарингиз бор, жорий йилги «Токио-2020» ёзги олимпияда ўйинлари коронавирус эпидемияси сабабли 2021 йилга қолдирилди. Биз эса олимпиядага доир қизиқарли маълумотларни илинмоқчимиз.

1. БИРИНЧИ ЎРИНГА КУМУШ МЕДАЛ. 1896 йили Афинада ўтказилган биринчи замонавий олимпияда ўйинларида ғолиб бўлган спортчилар лавр барги ва кумуш медали билан тақдирланишган. Қизиғи, 2-ўрин соҳиблари бронза медали билан тақдирланиб, 3-ўринни олган спортчиларга ҳеч қандай соврин берилмаган. 1904-йилдан бошлаб, 1-ўринга олтин, 2-ўринга кумуш ва 3-ўринга бронза медаллари топширилган.

2. ОЛТИН МЕДАЛ ЎРНИГА СУРАТ. 1900 йилги Париж олимпиядасида ғолибликни қўлга киритган спортчилар суратлар билан тақдирланишган. Боиси, ўша вақтларда суратлар жуда ҳам қимматбаҳо саналган.

3. АЁЛЛАР ИШТИРОКИ. Илк бора нозик ҳилқат вакиллари 1900 йилги олимпиядада кўриниш берганлар. Ўшандан буён ҳар бир жамоада аёл спортчиларни учратишимиз мумкин.

4. ХИТОЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ. Бу юрт спортчилари ҳар бир олимпиядада кўплаб медалларга эга чиқишлари билан диққат марказимизда туришади. Қизиғи, чин юрти вакиллари 1984 йилгача бирорта ҳам медални қўлга киритишмаган.

5. ЎЗБЕКИСТОНЛИК ИЛК ОЛИМПИЯДА ЧЕМПИОНИ. 1952 йил Хельсинки шаҳри мезбонлик қилган олимпияда биз учун алоҳида эътиборга молик. Боиси ушбу олимпия ўйинларида ўзбекистонлик Галина Шамрай спорт гимнастикаси кўпкураш баҳсларида жамоавий беллашувларда олтин, предмет билан машғулотда жамоавий кумуш медални қўлга киритади ва бу натижаси орқали мамлакатимиз тарихида биринчи олимпияда медалини қўлга киритган спортчи сифатида жой олади.

Сухробжон Садиров

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: