Ҳозирги пандемиядан кўра анча оғирроқ бўлади

Коронавирус пандемияси одамларда ваҳима уйғотгани рост. Бугун аксирган ё йўталган зот борки, дарров тузалишга ҳаракат қилади. Бунда, афсуски, кўпчилик антибиотиклардан кенг, ҳатто шифокор тавсиясисиз фойдаланади.

ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйновичнинг айтишича, назоратсиз қабул қилинган антибиотиклар ҳозирги пандемиядан анча ёмонроқ янги пандемияга сабаб бўлиши мумкин.

Унинг фикрича, антибиотиклар пала-партиш қабул қилинганда фойда бермайди, ўз навбатида, бу одамлар юқумли касалликка чалинганларида даволашнинг самарали воситалари қолмаслигига олиб келади.

Агар биз ҳозир антибиотикларни эҳтиёткорлик билан қабул қилмасак, унда коронавирусдан ёмонроқ пандемияга тўқнаш келишимиз мумкин, – дейди Вуйнович.

ЖССТ экспертларининг таъкидлашича, COVID-19 қўзғатувчиси вирус бўлгани учун антибиотиклар унга қарши самарали восита эмас.

Р.S. Орамизда антибиотикларни шифокор тавсияси билан эмас, дорихона сотувчиси билан бамаслаҳат ичадиганлар талайгина. Уларнинг бепул маслаҳати, бизга қимматга тушиши мумкунлигини унутмайлик.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

25 thoughts on “Ҳозирги пандемиядан кўра анча оғирроқ бўлади

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: